O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” пастдарғомлик ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олди

21.11.2018, 16:29

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” пастдарғомлик ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” тумандаги “Темирхўжа”, “Найман”, “А.Темур” маҳаллалари аҳолиси учун очиқ мулоқот ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия туман Кенгаши ходимлари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда туман “Оила” илмий амалий маркази масъуллари иштирок этган тадбирда кўплаб хотин-қизларнинг муаммосига ечим топилди.

–Кейинги пайтда туманимизда хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган амалий ишлар кўлами янада кенгайди, – дейди O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари З.Ишмуродова. – Бироқ, шунга қарамай кўпчилик аёлларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди, оддий муаммоларни ҳал этишга қийналади. Бу эса жамиятда бир қатор салбий ҳолатларни юзага келтирмоқда. Шу боис, ҳозирда оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбирда шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган аёллар билан якка тартибда ишлаш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Мулоқот сўнггида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+