O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 50 нафар хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

21.11.2018, 16:31

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 50 нафар хотин-қизни тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида  тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида 50 га яқин хотин-қизлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда ёлғиз, боқувчисини юқотган қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

–Аҳоли айниқса, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтиб туришлари жуда зарур, – дейди врач-гематолог Дилором Шоввозова. – Сабаби, туман марказий шифохонаси билан қишлоқ оилавий поликлиникалари оралиғи олис. УЗИ, ЭКГ текширувлари қишлоқ оилавий поликлиникаларида мавжуд эмас. Шу боис, кўпчилик хотин-қизларимиз вақтида тиббий текширувлардан ўтмайди. Бу эса оддий касалликларни ҳам жиддий тус олиб кетишига сабаб бўлади.

– Тиббий кўрикни ҳудудимизда ташкил этилгани айни мудао бўлди, –дейди тадбир иштирокчиси Робия Хатамова. –Боиси, кўрик давомида фарзандларим бепул шифокор кўригидан ўтишди. Очиғи, бугунги кўрикда тиббиёт ходимларининг ўз устида тинимсиз ишлаётганига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Ишонаманки, бу каби тадбирлар давом этади.

Тадбир якунида кейинги пайтда хотин-қизлар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди, уларни бартараф  этиш чоралари кўрилди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+