O’zLiDePнинг маъруза дарслари ёшларни раҳбарлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

05.12.2017, 15:48

O’zLiDePнинг маъруза дарслари ёшларни раҳбарлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда

O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Бухоро муҳандислик ва технология институтида раҳбарлик салоҳиятини юксалтириш мақсадида маъруза дарслари ташкил қилинди. Тадбирда Бухоро Давлат Университети профессор ўқитувчилари, Бухоро мухандислик технология институти етакчи олимлари, вилоят Адлия бошқармаси мутахасислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, сиёсий партиялар фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.   

Ўқув машғулотлари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб 10 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди. Машғулотлар доирасида сиёсий партия тушунчаси: келиб чиқиши, мақсади ва моҳияти, ҳуқуқий асослари юзасидан тегишли маълумотлар берилди. Шунингдек, партияларнинг “Аёллар қаноти” муаммолари таҳлили, ёшлар ва уюшмаган ёшлар билан ишлаш масалалари мавзуларидаги маърузалар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқув машғулотлари давомида депутатлик фаолияти  билан боғлиқ масалалар ҳам маърузачилар эътиборидан четда қолгани йўқ. Жумладан O’zLiDeP шаҳар, туман, вилоят Кенгаши ходимларининг иш фаолиятини такомиллаштириш, депутатнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишларини ташкил этиш, партиянинг барча бўғинларидаги ишларини давр талаблари даражасида бўлиши муҳим аҳамиятга эгалиги такидланди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    92
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш