Андижонлик тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида инновацион ривожланиш маркази ташкил қилмоқчи

21.11.2018, 16:56

Андижонлик тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида инновацион ривожланиш маркази ташкил қилмоқчи

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини инновацион  ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Унда вилоятимизнинг салоҳиятли, тажрибали тадбиркор ва ишбилармонлари, олимлар, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, вилоятдаги мавжуд тўртта олийгоҳнинг иқтидорли, ташаббускор талабалари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Бахтиёржон Ўсаров Андижон шаҳридаги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамияти раҳбари. Унинг фаолияти бевосита инновацион ғоя ва ташаббуслар билан боғлиқ. Бахтиёржон анчадан буён дилига тугиб юрган мақсадини айнан мазкур тадбирда мутасаддиларга таклиф сифатида билдирди.

Унинг Андижон вилоятида ииновацион ғоялар марказини партия билан ҳамкорликда ташкил қилиш таклифи Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари томонидан қўллаб-қувватланди.

–Мазкур мулоқот биз каби тадбиркорлар учун айни мудао бўлди, – дейди Б.Ўсаров. – Боиси, тадбирда барча соҳада инновацион технологияларни қўллаш, жумладан, заминимизда етиштирилаётган хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш мақсадида кластер усулини жорий этиш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, бу борада инновацион ғояларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, инновацион ғоя ва фикрларни йиғиш, улар асосида янги лойиҳалар тайёрлаш, технологиялар яратиш, жорий этишда амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар мутасаддилар томонидан маъқулланди.

Аброр ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+