Кадрлар салоҳияти бугунги кун талабига жавоб бермайди, дейди Баҳодир Умурзақов

22.11.2018, 15:07

Кадрлар салоҳияти бугунги кун талабига жавоб бермайди, дейди Баҳодир Умурзақов

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жиззах политехника институтида “Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат ресурсларига бўлган талабни аниқлаш” мавзуида семинар ташкил этди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали профессори, Меҳнат тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзақов, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

–Бугун асосий эътибор инновацион иқтисодиётга қаратилган бир пайтда таълим тизимига юзланмоқ муҳим аҳамият касб этади, – дейди Б.Умурзоқов. –Чунки ҳозир турли соҳаларда фаолият юритаётган ва иш бошламоқчи бўлган аксарият кадрлар салоҳияти бугунги кун талабига жавоб бермаяпти. Натижада соғлом рақобатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар самараси сусаймоқда. Шу боис, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари берадиган натижаларни ижобий ҳолатга келтиришда кескин бурилишлар ясаш жоиз.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистонда демографик ҳолат ва меҳнат бозордаги ўзгаришлар ҳудудлар кесимида кўрсатилди ва меҳнат мигрантларининг глобал оқимлари кўрсатилган ҳудудлардаги иқтисодий ривожланиш юзасидан аниқ тушунчалар берилди.

Семинар якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+