Хоразмлик партиядошларимизга Президент Фармони моҳияти тушунтирилди

22.11.2018, 15:09

Хоразмлик партиядошларимизга Президент Фармони моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган семинар ташкил этди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаши O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

–Тадбир давомида ўзимиз учун керакли бўлган кўплаб маълумотларни олдик, – дейди Урганч Давлат Университети талабаси Алишер Мўминов. – Шунингдек, келгуси 2019 йил учун тасдиқланадиган Давлат дастурига қандай масалаларни қўшимча киритиш лозимлиги борасида ҳам ўз фикрларимизни билдирдик. Бу каби очиқ мулоқотлар ҳар биримизнинг сиёсий жараёнлар билан баравар қадам ташлашимизга катта ёрдам беришига ишонамиз.

Тадбирда шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 5 майдаги “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарори ижросини таъминлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам кенгроқ маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг яратган маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш қилинди.                                                                                                          

Дониёр КАРИМОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+