Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов сайловчилар билан учрашди

22.11.2018, 15:13

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  З.Ханиязов бир неча кун давомида 7-сонли “Орол” сайлов округидаги  сайловчилар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш чораларини кўрди.

Жонли мулоқотлар Қўнғирот туманидаги “Азатлик”, “Ўрнек”, “Қиёт”  овул фуқаролар йиғинларидаги оилавий поликлиникалар фаолияти ва хизмат кўрсатиш сифатини кўздан кечиришдан бошланди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар давомида Қўнғирот тумани “Туркистан” МФЙда яшовчи Ғуломжон Ибодуллаев яшаш учун бошпанаси йўқлиги, ҳар ерда ижарада юрганини айтиб, уй-жой билан таъминлашда кўмак сўради. Депутат аралашуви билан Қўнғирот туман ҳокимлиги томонидан коммунал уй-жой фондига тегишли бўлган ётоқхонадан унга 2 хонали тураржой ажратиб берилди.

–Кўп йиллардан буён ижарада тураман, – дейди Ғ.Ибодуллаев. –Очиғи, у ёқдан, бу ёққа кўчишдан роса чарчаган эдим. Депутатимизга раҳмат, муаммойимизни ҳал этиб, мушкулимизни осон қилди.

Шунингдек, тумандаги “Адебият” овул фуқаролар йиғинида яшовчи  Шавкат Болтабоев қизини Тошкент шаҳрига олиб бориб даволатишда ёрдам сўраган эди. Ушбу масала ҳам мутасаддилар билан жойида ҳал этилиб, фуқарога қизини даволатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси болалар касалхонасига йўлланма берилди.

Фракциямиз аъзосининг кейинги манзили Қанликўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўлди. Бу ерда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддилар билан суҳбатлашилди. Шундан сўнг, “Косжап” ОФЙдаги 22- мактабда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. “KANTEKS INVEST” МЧЖ, қатор фермер хўжаликлари фаолиятини ўрганилиб, электорат вакилларининг таклифлари жамланди.

Мўйноқ туманидаги мулоқотлар давомида ҳудудда эришилаётган ютуқлар баробарида йўл қўйилаётган камчиликларнинг сабаблари ҳам таҳлил қилинди.

Умуман, ташриф чоғида аҳоли мурожаатларининг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча вақт талаб этадиган масалалар депутат назоратига олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+