“Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун кам фоизли, узоқ муддатли кредитлар ажратиш керак”, дейишмоқда наманганлик маслакдошларимиз
22.11.2018, 15:28

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Президентимизнинг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Партия вилоят Кенгаши ходимлари, Инновацион ривожлантириш вазирлиги вакиллари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этган тадбирда инновацион ғоялар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, долзарб лойиҳаларни молиялаштириш тартиблари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.
–Ҳозирда вилоятимиздаги ҳар бир туманда фан-клублар ташкил этганмиз, – дейди Наманган вилоят инвестиция ва инновация маркази мутахассиси Бегзод Шамсиддинов. –Мақсад ўз инновацион ғоясига эга иқтидорли, изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кашфиётларини амалиётга татбиқ этишдан иборат.
Тадбирда шунингдек, наманганлик олим ва кашфиётчиларнинг янги лойиҳалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун кам фоизли, узоқ муддатли кредитлар ажратиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш таклифи билдирилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаш
матбуот хизмати котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайлов кузатувчилари ва ваколатли вакиллар учун ўқув-семинар бошланди
24.09.2019, 19:28
-
OʻzLiDeP аҳолига Президент фармони моҳиятини тушунтирди
20.09.2019, 10:14
-
Сирдарёлик партия фаолларининг сиёсий билимлари оширилди
17.09.2019, 18:47
-
Сиёсий жараёнларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда
16.09.2019, 16:16
-
Жиззахда ўқувлар
16.09.2019, 16:14
Фикрингизни қолдиринг