O‘zLiDeP депутатлари ўқувчи-ёшларга 100га яқин китоб совға қилди

22.11.2018, 15:33

O‘zLiDeP депутатлари ўқувчи-ёшларга 100га яқин китоб совға қилди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг жойлардаги учрашувлари аҳоли манфаатини ҳимоя қилиш, йиғилиб қолган муаммоларга жойида ечим топишда муҳим ўрин тутмоқда. Халқ ноибларининг бу галги ўрганишлари ҳам ҳар жиҳатдан самарали бўлди.

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Рената Юсупова ва Анвар Сайфиддинов Юнусобод туманидаги 122- сонли мактабда бўлиб, ёшлар билан дилдан мулоқот қилди, дарс жараёнлари билан танишди, ўқувчиларни қийнаётган муам­молар ечими юзасидан фикрлашди.

Ташриф чоғида халқ ноиблари ҳар бир ўқувчи билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни қизиқишларини ўрганди, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида мактабда дарслик учун белгиланган асосий ўқув қўлланмалар етишмаслиги аён бўлди. Муаммони атрофлича ўрганган халқ ноиблари, шу куннинг ўзида ўқувчиларга 100га яқин китоблар совға қилди, турли ўқув қуроллари тарқатди.

Ўз навбатида, ўқувчи-ёшлар ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Муроджон ЎРИНОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+