O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, сенатор Улуғбек Сотиболдиев сирдарёлик талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

22.11.2018, 17:04

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси, сенатор Улуғбек Сотиболдиев сирдарёлик талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Bek Sluster” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон—Буюк Британия қўшма корхонаси раҳбари Улуғбек Сотиболдиев Гулистон давлат университети талабалари даврасида бўлди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши томонидан «Сенатор ва ёшлар» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда талабалар, профессор-ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигида кластернинг афзалликлари, тадбиркорлик учун яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида фикр юритилди.

«Лойиҳадан кўзланган мақсад ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, — дейди партия вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. — Очиқ мулоқот тарзидаги бундай тадбирларда ёшларнинг фаоллиги, баъзан жуда ўринли таклифлар билан чиқаётгани қувонарли. Бугунги учрашувда ҳам талабаларни қийнаётган масалалар хусусида фикр алмашилди, ўз бизнес режасига эга бўлган ёшларга маслаҳат берилди ва йўл-йўриқ кўрсатилди».

  • Кўрилди
    1425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+

Сўнгги янгиликлар

19.04.2024, 15:08
Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар
 O’zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан НамДУнинг биотехнология факультети ...
19.04.2024, 14:53
Депутат “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова Яккабоғ ...
19.04.2024, 14:48
Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ва партия фаоллари Самарқанд давлат чет ...