Замонавий иссиқхона комплексларини ишлаб чиқарувчиларга 2021 йилгача солиқ имтиёзлари берилади

22.11.2018, 17:59

Замонавий иссиқхона комплексларини ишлаб чиқарувчиларга 2021 йилгача солиқ имтиёзлари берилади

2016 йилда ноанъанавий, яъни икки қаватли  иссиқхона фаолиятини йўлга қўйганмиз. У тўрт йўналишда, электр ва иссиқлик таъминотисиз бир йилда 80 миллион сўм даромад келтиради.

Қиш мавсумида ҳам аҳолини арзон ва сифатли мева-сабзавот, ҳамда гўшт маҳсулотлари билан таъминлаши кўзда тутилган иссиқхонанинг биринчи қаватида 80 бош қўй, 200 та қуён ҳамда 15 туп лимон кўчати парвариш қилинмоқда. Иккинчи қаватда эса сабзавот экинлари етиштириш йўлга қўйилган. Пастки қаватда боқилаётган жониворларнинг физиологик иссиқлиги юқори қаватда экилган сабзавот кўчатлари ривожланиши учун етарли. Шунингдек, чорва ҳайвонларидан чиққан органик чиқинди жойнинг ўзида қайта ишланиб, биогаз олинади. Ажратилган метан эса генератор ёрдамида электр токига айлантирилади ва иссиқхонанинг эҳтиёжига сарфланади. Биогаздан қолган иккиламчи хом-ашё кўчат етиштиришда тувак сифатида фойдаланиш учун зарурий шаклда қолипланади. Қимматли жиҳати шундаки, биологик туваклар ерга чиринди сифатида сингиб кетади.

Давлатимиз раҳбарининг “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этишни, мавжудларига имкониятлар яратишни такомиллаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг юқори кўрсаткичи бўлиши табиий. Чунки мазкур қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январига қадар замонавий иссиқхона комплексларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилади. Ишлаб чиқарувчилар фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Эътиборлиси, мазкур ҳужжат орқали эндиликда биз олдимизга мақсад қилиб қўйган режаларимизни тўлақонли амалга оширишда давлат-хусусий шериклик шартларига суянишимиз мумкин. Яъни фаолиятимизни кенгайтириш учун замонавий иссиқхона комплексларини жойлаштиришда ёқилғи ёқиш йўли билан иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш ер майдонларини аниқлаб, давлат кўмагида муаммоларимизга тез фурсатда ечим топишга эришамиз. Бу борада биз каби тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий-техник кўмаклашиш шартлари ҳам қарорда қайд этилгани ютуғимиздир. Айниқса, ушбу меъёрий ҳужжатда белгиланганидек, аниқланган ер участкалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон савдоларга қўйилиши биздаги вақт масаласини ҳам ижобий ҳал этишга кафолатдир.

Улуғбек АҲМЕДОВ,

O‘zLiDeP фаоли,

Асака туманидаги

“Самарагрозооветсервис”

МЧЖ раҳбари 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    2207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ (O'zLiDeP Асака туман Кенгаши аппарат раҳбари)2018-11-23 18:13:42

Президент ғоялари билан келажак сари!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+