O‘zLiDeP депутати хорижлик шифокорлар иштирокида тиббий кўрик ташкил этди
23.11.2018, 11:51
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Усмонов ташаббуси шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик давомида Норвегия, Америка, Жанубий Корея ва пойтахтдан келган 30 нафар малакали шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
–Кўп йиллардан буён оғир ҳастаман. Депутатимизга раҳмат, унинг ташаббуси билан тўлиқ текширувдан ўтдим, – дейди Азизахон Тохирова. – Шунингдек, ўзим учун керакли бўлган дори-воситаларини ҳам олдим. Бунинг учун партия вакиллари, депутатимиз ва чет эллик докторлардан миннатдорман. Илоҳим, бундай саховатпеша депутатларимиз юртимизда кўпаяверсин.
Таъкидлаш керак, кўрик давомида беморлар тўлиқ текширувдан ўтказилиб, мутахассислар тавсиясини олишди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, дори-дармонга эҳтиёжманд оилаларга эса бепул дори-дармонлар тарқатилди.
–Очиғи, рўзғор ташвишларидан ортиб тиббий кўрикдан ўтишга вақт ажратолмас эдик, – дейди Фотимахон Низомова. – Бугунги кўрик эса биз каби аёллар учун айни муддао бўлди. Шу боис, ўзим ва барча хотин-қизлар номидан O‘zLiDePга ҳамда халқ дардига шерик депутатимизга раҳмат айтаман.
Ш.ТОЛИПОВА,
O‘zLiDeP Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг