Ишонган вакиллар ишлашяпти
23.11.2018, 12:17

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини тумандаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган 50 дан зиёд тадбиркор ва сармоядор ҳам яхши танийди. Чунки партиямиз вакиллари бу ерда мунтазам мулоқотлар ўтказишяпти.
Турли идоралар вакиллари қатнашаётган учрашувларда ишбилармонлар ўзларини ташвишга солаётган муаммоларни ўртага ташлашяпти, уларга биргаликда ечим излаяпти.
– Айниқса, ер майдони ажратилиши ва банкдан кредит олиш билан боғлиқ мурожаатлар кўп, – дейди туман Кенгаши депутати Бахтиёр Сагатов. – Масалан, яқинда ёш тадбиркор Достон Эшимов молия муассасасидан сармоя олишда қийналаётганини билдирди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, тадбиркорга “Миллий банк” туман филиалидан 150 миллион сўм кредит ажратилишига кўмаклашдик. Ҳозир Д. Эшимов кичик саноат зонасида фаолият бошлади.
Депутатларимиз туманнинг бошқа ҳудудларида сайёр қабуллар уюштириб, аҳолидан тушган ариза-шикоятлар, таклиф-тавсиялар умумлаштирилиб, депутатлик гуруҳи йиғилишларида муҳокама қилиняпти, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиляпти. Шу йили давлат ва нодавлат ташкилотларига турли масалалар юзасидан 45 та депутатлик сўрови йўллангани эътиборга молик. Натижада сўровларда баён қилинган 41 та муаммо ҳал этилди, қолган 4 та нисбатан мураккаб масаланинг ечими эса назоратга олинган. Айрим масалалар туман Кенгаши сессиялари кун тартибига қўйиляпти.
Жасурбек Қодиров
O‘zLiDeP Олмазор туман
Кенгаши аппарат раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади
26.02.2021, 18:50
-
O’zLiDeP депутатлари Шаҳрихон туман ҳокими ўринбосари ҳисоботидан қониқдими?
26.02.2021, 18:45
-
O'zLiDeP депутати Динара Қосимхўжаева илм-фан тараққиётига ҳисса қўшмоқда
26.02.2021, 18:39
-
Наманганда давлат–хусусий шерикликни ривожлантиришдаги муаммолар таҳлил қилинди
26.02.2021, 18:27
-
Қизилтепалик хотин-қизлар учун ўтказилаётган семинарда “Миллий банк” АТБ туман бўлими масьул ходими дарҳол етиб келди
26.02.2021, 18:26
Билдирилган фикрлар
Абдуллох Иргашев2018-11-23 16:38:25
Албатда амалга оширилаетган ишларда депутатларни урни бекиес. Бу борада партия ташкилоти масьулларига хамда депутатларга омад ва зафарлар тилаб коламиз.