O‘zLiDeP депутати каттақўрғонлик Ишмамат Муродовга ўз бизнесини бошлаши учун кредит олиб берди

23.11.2018, 16:55

O‘zLiDeP депутати каттақўрғонлик Ишмамат Муродовга ўз бизнесини бошлаши учун кредит олиб берди

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Каттаминг” МФЙ ҳудудидаги 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ташкил этди.

 Қабулда сўз олган “Қумоқ” қишлоғида яшовчи Бўриниёз Рўзиева маҳалладаги ички йўлларнинг аҳволи қониқарсиз эканлигидан шикоят қилди ва шу масалада кўмак сўради. Ушбу мурожаатни халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Амиров 2019 йил Давлат дастурига киритилиши кўзда тутилаётганини айтди.

Ҳудуддаги “Янгиқишлоқ” қишлоғида яшовчи Фазилат Муртозаева фарзанди Акбар Исроилов ногиронлиги сабабли маҳалладан моддий ёрдам чиқартириб беришда кўмак сўради. Ушбу масала юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан туман маҳалла жамғармаси бўлимига сўров чиқараладиган бўлди.

“Каттаминг” МФЙда яшовчи Обид Маҳмудов маҳаллага газ баллонлари ўз вақтида келмаётганлиги, фуқаро Роқия Кундашева ҳудудда ичимлик суви муаммоси борлиги, икки кундан буён ичимлик суви тўхтаганлигини айтиб, муаммони ҳал этишда ёрдам сўради. Ҳар икки маласа юзасидан ҳам тегишли ташкилотларга сўров чиқарилиб, ижроси назоратга олинди.

Шу маҳаллада яшовчи Ишмамат Муродов тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банкдан кредит олишда кўмак сўради.  Мазкур мурожаатни халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Амиров шу куннинг ўзида ОАТ “Савдогар банк” Иштихон филиали Пайшанба мини банки раҳбари О.Рўзиев билан суҳбатлашиб масалани жойида ҳал этди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгшаи ижрочи котиб 2018-11-24 09:57:28

O‘zLiDeP депутатлари катнашида барча ҳудудлардаги утказилаетган сайёр қабулларда ахолининг энг долзарб муоммалари урганилиб иложи борича шу жойнинг узида ечимини топишга харакат килиниб амалий ердамлар курсатилмокда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+