Норинлик 10 нафар хотин-қиз O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

23.11.2018, 17:30

Норинлик 10 нафар хотин-қиз O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Норин туман Кенгаши “Чангитма” МФЙ қошидаги БПТда “Аёлларнинг ҳуқуқий маданияти ва уни юксалтириш масалалари O‘zLiDeP нигоҳида” мавзуида  давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш,  оналик ва болаликни мухофаза қилиш, ҳотин-қизларни репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи борасидаги тиббий саводхонлигини ошириш борасида партия туман Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди.

–Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш баробарида уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Норин туман Кенгаши аппарат раҳбари Наҳида Раҳимова. – Шу нуқтаи назардан фаол тадбиркор, ишбилармон аёлларнинг ҳаётий тажрибасини ёшларга намуна сифатида кўрсатиш, улар иштирокида давра суҳбати, амалий семинарлар ва мастер-класслар ташкил этиш орқали аёл тадбиркорлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбирда сиёсий жиҳатдан етук, партия мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга қодир бўлган хотин-қизлардан 10 нафари партия истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Ҳуснида ИМИНЖОНОВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-24 09:48:30

Партиямизнинг максад ва вазифаларини таргиб килишда хотин-кизларимизнинг фаоллик билан ендашиши уларнинг жамият ривожидаги хиссаси албатта бизни кувонтиради. Келажакда рахбар хотин кизлар сони купайиши тарофдоримиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+