O‘zLiDeP депутати тадбиркорга улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи лицензия олиб берди

24.11.2018, 17:27

O‘zLiDeP депутати тадбиркорга улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи  лицензия олиб берди

Амриддин Туробов Нурота туманидаги “Ҳамидуллоҳ Азизуллоҳ келажаги” МЧЖ раҳбари. Кўп йиллардан буён аҳолига савдо хизмати кўрсатиб келади. Лекин тиниб-тинчимас тадбиркор давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган қулайликлар унумли фойдаланиб, фаолиятини кенгайтирмоқчи. Шу мақсадда у 2016 йилда улгуржи савдо қилиш бўйича лицензия беришларини сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилган эди. Бироқ орадан икки йил ўтса-да унинг мурожаати қаноатлантирилмади.

Натижадан дарак бўлмагач, охир-оқибат тадбиркор ЎзЛиДеП Нурота туман Кенгашига борди ва партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Бекзод Бобомуродовга муаммони тушунтирди.  

“Очиғи, ҳозирга қадар мурожаат қилмаган ташкилотим қолмади. Ҳаммаси кейинроқ келинг, фалон ҳужжатни олиб келинг, унинг кам, бунинг кам деб ишни орқага сургани-сурган. Ахийри, сизларга мурожаат қилишга қарор қилдим. Чунки, ЎзЛиДеП тадбиркорлик қиламан, шунинг орқасидан оила тебратаман ва янги иш ўринлари яратаман деган фуқароларга амалий ёрдам бераётганини кўп маротаба эшитганмиз.”– деди.  

Партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Бекзод Бобомуродов эса “Бу масалада сиз яшаётган ҳудуддан сайланган туман Кенгаши депутати Суръат Зокиров шуғулланиб, албатта, амалий ёрдам беради, кўнглингиз тўқ бўлсин” деди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, тадбиркор аризаси асосида депутат Суръат Зокиров ишга киришди. Ваколатидан фойдаланиб, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди, унинг қонуний ҳал этилишини ўз назоратига олди. Буни қарангки, икки ҳафтадан сўнг “Ҳамидуллоҳ Азизуллоҳ келажаги” МЧЖга улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланишига рухсат берувчи лицензия берилди.

–Тўғриси, муаммойим бунчалик тез ҳал бўлади деб уйламагандим, – дейди тадбиркор. – O‘zLiDeP  туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзоси Суръат Зокировнинг амалий ёрдами туфайли бугун фаолиятимизни янада кенгайтиришга эришдик. Йиллар давомида ҳал бўлмай келаётган масала ижобий ҳал этилганлигини кўриб, партияга бўлган ишончим янада ортди. Ўзим ва ходимларим билан партияга аъзо бўлдик. Партия дастури ва ғоялари билан танишиб, эндиликда партия аъзоси сифатида бизни қийнаётган муаммоларни бемалол кўтариб чиқишим мумкин. Партияга аъзолик ҳам бир томондан олиб қараганда яна бир имконият ҳам экан.

Таъкидлаш керак, партия ишига камарбаста, жонкуяр депутатнинг аҳоли фаровонлиги йўлида олиб бораётган бу каби амалий ишларининг саноғи йўқ. Депутат унга ишониб овоз берган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва ташвишига шерик бўлиб, уни ҳал этишни ўзининг масъулияти вазифаси эканини дилдан ҳис қилиб яшайди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+