Қомусим – фахрим менинг

24.11.2018, 17:31

 Қомусим – фахрим менинг

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши тумандаги Оқёр саноат касб-ҳунар коллежида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб шу мавзуида тадбир ташкил этди.   

Унда тегишли соҳа вакиллари, O‘zLiDeP вилоят, туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар Конституциянинг сиёсий майдондаги нуфузи, жамиятдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.

–Мазкур тадбир биз ёшларнинг сиёсий салоҳиятимиз, дунёқарашимиз юксалиши, Қомусимизнинг кечаги ва бугунги ўзгаришларини фарқлашимиз учун айни муддао бўлди, – дейди коллеж ўқувчиси Муҳаммадрасул Исаев. – Айниқса, тумандаги коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қомусим – ҳуқуқларим ҳимоячиси” акцияси бизнинг Конституция борасидаги билимларимизни янада мустаҳкамлади.

Тадбирда коллежнинг иқтидорли ўқувчиларидан таркиб топган жамоаларнинг “Конституцияни биласизми?” мавзуидаги беллашуви доирасидаги қизғин баҳс-мунозаралар барчага юқори кайфият улашди.

Назирахон ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Андижон

туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+