Пойтахтлик маслакдошларимиз сони 32 нафарга кўпайди

24.11.2018, 17:32

Пойтахтлик маслакдошларимиз сони  32 нафарга кўпайди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Юнусобод туман Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Бунёдкор ёшлар – келажак пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет проффессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

–Ёшлар эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Сайфутдинов. – Шу боис, бугун мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу жараёнда партия “Ёшлар қаноти” ҳам фаол иштирок этаётир. Буни партия кўмагида ўз бизнесини бошлаб, оиласи даромадига, юрт ривожига улкан улуш қўшаётган ёшлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Тадбирда ёшлар томонидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, жойларда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, бандлик масаласидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди. 

Тадбир якунида OʻzLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирган 32 нафар талабалар партия сафига қабул қилинди.  

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+