#LIVE O‘zLiDeP Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб борди

26.11.2018, 11:55

#LIVE O‘zLiDeP Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб борди

Ўтган йил 12 июлдаги учрашувда Президентимиз томонидан белгилаб берилган муҳим вазифалардан яна бири – O‘zLiDeP томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб боришдан иборат эди.

Бу борада партия томонидан ҳар учала ташкилот билан ҳамкорлик битимлари имзоланди. Шу асосда уларнинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) тузилмалари фаолияти юзасидан ҳисоботлар тингланяпти, жойлардаги муаммолар ҳамкорликда ҳал этилмоқда.

Жумладан, Депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан партия томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирилиги ҳудудий бошқармаларининг 344 маротаба, Молия вазирлиги ҳудудий бўлимларининг 522 марта Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳудудий бўлимлари раҳбарларининг эса 86 маротаба эшитувлар ташкил этилган.

Партия диққат марказидаги яна бир муҳим масала – маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор дастурларни тайёрлашда жойлардаги партия гуруҳларининг иштирокини кенгайтириш, уларнинг ижросини депутатлик назоратига олиш, депутатлар томонидан сайловчиларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш билан боғлиқ. Ана шу мақсадда ҳисобот даврида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги 2295 нафар O’zLiDeP депутати 10 946 та сўров юборди. Сўровларнинг 1324 таси Халқ депутатлари вилоят, 9622 таси эса туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларидан юборилган. O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 668 та таклиф киритилиб, уларнинг 349 таси юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинган.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+