#LIVE O‘zLiDeP 15 йилда ярим миллиондан кўпроқ тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди

26.11.2018, 12:07

#LIVE O‘zLiDeP 15 йилда ярим миллиондан кўпроқ тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди

Охирги икки йил давомида O‘zLiDeP давлат ва жамоат ташкилотлари, партия ва депутатлик корпуси сафини мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий эркин жамиятни барпо этиш билан боғлиқ энг мураккаб вазифаларни ҳал эта оладиган янги авлод кадрлари билан кучайтириш, шунингдек, партия электорати муаммоларини ҳал этиш, аҳоли ҳаётига реал таъсир қилувчи иш фаолиятида бошланғич партия ташкилотлари иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти замон талабларидан келиб чиқиб қайтадан ташкиллаштирилди. Ҳисобот даврида қарийб 500 та янги қуйи тузилма фаолият бошлади. O‘zLiDeP аъзолари сони эса 160 минг нафардан зиёдроққа ортиб ярим миллиондан кўпроқ тарафдорга эга катта сиёсий кучга айланди.

O‘zLiDePнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳам ана шу вазифаларнинг рўёбига хизмат қилмоқда. Ҳисобот даврида лойиҳа доирасида 21 та олий таълим муассасасида партия фаолиятига оид 49 та тақдимот ўтказилди. 658 нафар талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олиниб, уларнинг 37 нафари ҳудудий партия ташкилотларида амалиёт ўтамоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1701
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+