Сенатор тадбиркор аёлларга 18 млн. сўм миқдорида кредит олиб берди

27.11.2018, 17:30

Сенатор тадбиркор аёлларга  18 млн. сўм миқдорида кредит олиб берди

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Ходжаев “Истиқлол” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.  

Сайёр қабулда Навоий вилоят ва шаҳридаги корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари, “Истиқлол”, “Ҳаёт” ва “Гулистон” маҳалласи аҳли иштирок этди.

Дастлаб депутат жорий йилда амалга оширган депутатлик фаолияти ҳақида сайловчиларга ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида депутат ташаббуси билан “Гулистон” маҳалласидаги канализацияни таъмирлаш ишлари 2019 йилги Давлат дастурига киритилди, 2 км ички йўллар таъмирланди, 12 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. Энг муҳими, Ж.Ходжаев ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 3 нафар ёш тадбиркорга 98 млн сўмга яқин имтиёзли кредит ажратилди.

Учрашув давомида депутат ҳудуд аҳолисини қийнаётган қатор  муаммоларни ўрганди. Жумладан, “Истиқлол” МФЙда яшовчи К.Нурқадамова ва “Ҳаёт” МФЙ фуқароси С.Йўлдошевалар ўз бизнесини давом эттириш учун имтиёзли кредит олишда кўмак сўради. Депутат аралашгач, тадбиркор аёлларга шу куннинг ўзида “Халқ банк”и Навоий вилоят филиали томонидан 18 млн сўм кредит ажратилди.

Иш жойлашиш масаласида мурожаат қилган Нодира Ҳайитовага шу йил 1 декабрдан бошлаб ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига жалб этилиши бўйича ҳужжатлар тақдим этилди.

O`zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Raxmatova Shalola2020-04-30 23:42:27

Mening yoshm 19 da Yurdik kollej talabasiman .Imtiyozli kriditdan foydalanib o'z tadbirkorligimi yo'lga quymoqchiman . Shunga yordam bershingizni surayman .


Feruz2019-03-26 09:19:49

Sayt yaxshi, xamma narsa bor


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+