O‘zLiDeP Самарқандда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун моҳиятини муҳокама қилди

27.11.2018, 17:50

O‘zLiDeP Самарқандда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун моҳиятини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши, Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун тарғиботига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этди.  

Қайд этилганидек, мамлакатимизда бандлик сиёсатини амалга оширишда ушбу қонун устувор аҳамият касб этади. Эътиборлиси, энди давлат ташкилотлари қаторида, хусусий бандлик агентликлари ҳам меҳнат бозоридаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

– Мазкур қонун аҳолини ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари, жумладан, хусусий бандлик агентликлари, корхоналар ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилашга қаратилган, – дейди Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Насиба Вафоқулова. – Хусусий бандлик агентликлари хориждаги меҳнат бозорини ўрганиш, чет элдаги иш берувчиларни топиш ва олдиндан танловдан ўтган иш қидираётган шахслар билан шартномалар тузиш билан шуғулланади. Энг муҳими, фуқароларнинг мамлакатдан ташқарида ижтимоий ҳимоясини таъминлайди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Н.МЎМИНОВА,

               O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+