O‘zLiDeP сирдарёлик ўқувчиларнинг ижодий ғоялари ва ишланмалари кўргазмасини ташкил этди

27.11.2018, 17:53

O‘zLiDeP сирдарёлик ўқувчиларнинг ижодий  ғоялари ва ишланмалари кўргазмасини ташкил этди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида учрашув ўтказди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят ва Ширин шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Абдусатторов мамлакатимизда ёшларнинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳада иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

– Партия вилоят Кенгаши ҳамда вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда “Шаҳар светофорини муқобил энергия билан таъминлаш” инновацион лойиҳам билан иштирок этиб, 2-ўринни эгаллаган эдим, – дейди тадбир иштирокчиси Умар Эргашев. – Энди танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиламан. 

Тадбир сўнггида иштирокчилар коллеж ўқувчиларининг ижодий ғоялари ва ишланмалари билан танишди.

 Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+