O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” балиқчилик опа-ука низосига барҳам берди
27.11.2018, 18:01
O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раисининг Аёллар билан ишлаш бўйича ўринбосарига тумандаги “Алчазор” маҳалласида яшовчи М.Қодировадан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда у укаси Ж.Олимов билан уй-жой бўйича келишолмаётганини баён қилган. Ука қондошликни ҳам унутиб, опани 5 ой аввал кўчада қолдирган экан.
Ота-она ҳаёт чоғида боқувчисини йўқотиб, тақдир изми билан ота уйига қайтган М.Қодированинг қарамоғида бир нафар қизи бор. 12 сотихли катта ҳовлига опасини “сиғдирмаётган” укани инсофга келтириш осон бўлмади.
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида мазкур низо бўйича маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, тегишли мутасаддилар билан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Тарғибот-тушунтириш ишларидан сўнг опа-ука низосига барҳам берилди. М. Қодирова ота уйига қайтарилди. Партия “Аёллар қаноти” фидойилиги билан унутилаёзган меҳрга қайта жон кирди...
Моҳидил ТОХЛИБОЕВА,
O‘zLiDeP Балиқчи туман
Кенгаши аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
Фикрингизни қолдиринг