O’zLiDeP депутатлик гуруҳи Чимбойда электр тармоқлари корхонасининг ҳисоботини тинглади

05.12.2017, 17:11

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи Чимбойда электр тармоқлари корхонасининг ҳисоботини тинглади

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда  аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама этилди. Бу йўналишдаги ишлар юзасидан туман “Электр тармоқлари” корхонаси муҳандиси А. Жумабаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланганидек, ТП-10/0,4кВ трансформатор пунктларидан 24тасида йирик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айни кунларда эса 98 та трансформатор пункти ҳамда кучланиши 10 кВ бўлган 182,2 км линияда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.   

O’zLiDeP ҚорақалпоғистонРеспубликаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1848
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+