Асакалик депутатларимиз ҳоким ўринбосари фаолиятидан қониқди

28.11.2018, 16:54

Асакалик депутатларимиз ҳоким  ўринбосари фаолиятидан қониқди

Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари И.Соиповнинг ҳисоботи тингланди.

– Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори аҳоли турмуш даражасининг ошиши учун муҳим дастуруламал бўлмоқда, – дейди И.Соипов. – Эътиборлиси, мазкур ҳужжат доирасида А.Темур МФЙдаги “Н.Кубро” кўчасида 3 та 3 қаватли, Камолот маҳалласида 18 та хонадонга мўлжалланган 2 та 3 қаватли арзон уй-жойлар, Меҳнатобод маҳалласида 32, Деватаги МФЙда 10 та намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриб топшириш режалаштирилган.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман халқ таълим бўлими мудирининг ахбороти эшитилди.

–2018-2019  ўқув йилида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежида ўқув ишлаб-чиқариш мажмуалари ташкил этилди, – дейди туман халқ таълим бўлими мудири Мамашарип Ҳусаинов. – Мактабларни жойлашиш масофаси хисобга олиниб, тегишли шартномалар тузилган ҳолда, 3995 нафар 10-синф, 2602 нафар 11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатилмоқда. Биз бу борада мутасаддига битирувчиларни касбга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишларни алоҳида назоратга олиш ва ёшлар ўртасида фаол тадбиркорликни тарғиб этиш, амалга оширилаётган ишларини ОАВ орқали кенг ёритиб бориш таклифини бердик.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Бобирмирзо ҲОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман

 Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1098
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+