O‘zLiDeP ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказди

28.11.2018, 17:05

O‘zLiDeP ёшлар ўртасида  югуриш марафони ўтказди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Ўзметкомбинат” АЖ қошидаги БПТ билан ҳамкорликда “Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” шиори остида югуриш марафонини ташкил этди.

Мусобақада 300 ортиқ ишчи-ходимлар ўзаро бахслашди. Ҳакамлар ҳайъати эса иштирокчиларни мусобақа шартлари асосида баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Баҳром Шарипов ва Нодир Ҳасанов, қизлар ўртасида эса Гулноза Турдибоева ҳамда Лариса Прехаровалар 1-ўринни қўлга киритишди.

 Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар O’zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+