Боёвутлик 14 нафар ёшга 1 млрд. 615 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди

28.11.2018, 17:15

Боёвутлик 14 нафар ёшга 1 млрд. 615 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди

O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши “Ёшлар тадбиркорлиги йўлида” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

Унда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман филиали, ёш фермер ва тадбиркорлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари қатнашди.

Тадбирда сўз олган, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Дадаева мамлакатимизда ёшларнинг эзгу ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, тадбиркорлик борасидаги интилишларини рўёбга чиқариш, бу борада уларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу жараёнда O‘zLiDeP томонидан олиб борилаётган амалий ишлар яхши самара бераётгани қайд этилди.

– Ҳозирга қадар жамғармамиз томонидан 14 нафар ёшга 1 млрд. 615 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди, –  дейди “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман филиали раҳбари М.Орзиқулова. – Хусусан, Фазлиддин Жумабоевга эшик ва ромларни ишлаб чиқариш учун 70 млн. сўм, Жафарбек Ҳабибуллаевга кўп турдаги майда маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 200 млн. сўм, Аҳмадий Шахобиддин Абдуқодир ўғлига наслли чорвачиликни ривожлантириш учун 800 млн. сўм миқдорда кредитлар ажратилди.

Мулоқотда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида соҳа мутасаддилари томонидан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга бизнес режа тузиш, корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш ва солиқ имтиёзлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Манзура ДАДАЕВА,

O‘zLiDeP Боёвут туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+