O‘zLiDeP депутати: 2019 йилда Тойлоқдаги саноат корхоналарида 3000 янги иш ўрни яратилади

28.11.2018, 17:20

O‘zLiDeP депутати: 2019 йилда Тойлоқдаги саноат корхоналарида  3000 янги иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тоштемир Ҳожиқуловнинг ахборот эшитилди.

Ҳисоботда айтилишича, 2017 йилда туманда 585 млрд сўмлик саноат, 424 млрд сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган. Ўтган йиллар давомида ҳудудда кичик бизнес субъектларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар натижасида ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми сезиларли даражада ошди.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли чекка-чекка ҳудудларда ҳам саноат ривожланмоқда, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мўтабар Юлдошева. – Кейинги йилда туманимизнинг бу борадаги кўрсаткичлари янада яхшиланиши шубҳасиз. Чунки 2019 йилда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда 5 та катта лойиҳа доирасида саноат корхоналари ташкил этилиб, 3000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+