Аёл – оила, маҳалла, жамият нигоҳида

28.11.2018, 17:28

Аёл – оила, маҳалла, жамият нигоҳида

O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” тумандаги 51-умумтаълим мактабида “Аёл – оила, маҳалла, жамият нигоҳида” мавзусида амалий учрашув ташкил этди.

Тадбирда оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларига зид ҳаракат эканини жойларда тарғиб қилиш каби масалалари муҳокама қилинди.

–Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга яқиндан кўмак бериш бўйича ташвиқот ишларини кучайтириш асосий вазифамиз ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, З.Ишмурадова. – Шу боис, кейинги пайтларда туманимизда хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳам хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи ва эркинлигига қарши йўналтирилган жиноятлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Тадбирда хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+