Наманганда O‘zLiDeP кўмагида 100 дан ортиқ хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтди

29.11.2018, 17:17

Наманганда O‘zLiDeP кўмагида 100 дан ортиқ хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”  “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Инсон саломатлиги хусусий сектор масъулияти ва ҳиссаси” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия Наманган шаҳар Кенгаши фаоллари, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари иштирок этди.

Тадбирда оилаларда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди. 

–“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳасининг асосий мақсади хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, уларда тиббий маданиятни шакллантиришдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова.– Шу боис, тадбир давомида 100 дан ортиқ хотин-қизларни, айниқса, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини бепул тиббий кўрикдан ўтказдик.

Табдир якунида 10 нафар кам таъминланган хотин-қизга партиянинг хайрия совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-30 17:30:45

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аёллар қаноти бўлими томонидан кам таъминланган оилалар холидан хабар олиш уларни қўллаб-қувватлаш ишларида ривож тилайман. Хамкор ташкилотлар билан хамкорлик бардавом бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+