АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган шаҳар филиалидаги тарафдорларимиз сони 35 нафарга кўпайди

29.11.2018, 17:29

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Наманган шаҳар филиалидаги тарафдорларимиз сони 35 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” шаҳар филиали қошидаги БПТда “Ҳаракатлар стратегияси фаолиятимизнинг асосий мезонидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида партия томонидан жойларда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида сўз борди.

–Халқимизнинг порлоқ келажагини ўзида мужассамлаштирган  Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросида барчамиз масъулмиз, – дейди O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Гаппарова. – Бугунги тадбирда ҳам аҳолини, айниқса, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришни мақсад қилганмиз.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 35 нафар ходим O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+