O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари кредитларни мақсадли ишлатилиши юзасидан депутатлик назорати олиб боради

29.11.2018, 17:38

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари кредитларни мақсадли ишлатилиши юзасидан депутатлик назорати олиб боради

Бу ҳақда Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари Фаррух Бафоевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги тижорат банклари томонидан 65 нафар фуқарога 1 275,0 млн. сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилган. ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали томонидан шу  йилнинг 25 ноябрь ҳолатига кўра, 52 нафар фуқарога 1 048,0 млн.сўм миқдорда кредит ажратилган.

–Шунингдек, АТБ “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан жорий йилнинг шу ҳолатига кўра, 13 нафар фуқарога 227,0 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, – дейди Фаррух Бафоев. –Кредит ажратилган фуқароларнинг 15 фоиз қисми овулларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳиссасига тўғри келмоқда. Яъни, 10 нафар фуқарога ўз тадбиркорлигини бошлаши учун кредит маблағлари ажратилган.

Йиғилишда шунингдек, туман бандликка кумаклашиш маркази директори ҳамда туманда фаолият олиб бораётган банк раҳбарларининг  ахбороти ҳам тингланди.  

Йиғилиш сўнгида барча депутатларга фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб бориш вазифаси юклатилди.

                                                                        Р.ГАФФАРОВ,

Халқ депутатлари Учқудуқ

туман кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    704
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+