O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 80 нафарга яқин хотин-қизни бепул тиббий кўрикдан ўтказди

29.11.2018, 17:43

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 80 нафарга яқин хотин-қизни бепул тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлигимиз – бойлигимиз”  мавзуида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Тадбирда стомотолог, гинеколог, терапевт ва бошқа малакали шифокорлар томонидан янги турмуш қураётган ёш оилаларга ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш, эрта турмушни олдини олиш, қариндош уруғ ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда туманда 254 минг 100 нафар аҳоли бўлиб, шундан 64 минг 320 нафарини туғиш ёшидаги хотин-қизлар  ташкил этади. Шу боисдан, тиббиёт ходимлари ва партия туман Кенгаши ҳамкорлигида аҳоли ўртасида доимий равишда бепул тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда.

–Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаслик натижасида ёш келинчакда ҳомиладорликни асоратли кечиши кўп кузатилади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси шифокори М.Санақулова. – Камқонлик ҳомила тушуши хавфи, сурункали касалликларнинг авж олиши, вақтидан олдин туғруқ аёлни ногиронликка ёки нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Чақалоқнинг туғма нуқсонлар билан дунёга келиши кўпинча эрта ҳомиладорлик оқибатида рўй беради. Шу боис, кўрик давомида 32 нафар ёш келин-куёв ва туғиш ёшидаги 46 нафар хотин-қизни бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур маслаҳатлар бердик.  

Кўрик якунида камқонлик касаллиги аниқланган 3 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+