Асакада партиянинг “Ёш лидер қизлар” клуби фаолларининг “Моҳир қўллар” номли кўргазмаси намойиш этилди

29.11.2018, 17:46

Асакада партиянинг “Ёш лидер қизлар” клуби фаолларининг “Моҳир қўллар” номли кўргазмаси намойиш этилди

Шоҳиста Джураева O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг “Ёш лидер қизлар” клуби фаоли. Унинг илғор ташаббуслари атрофидаги тадбиркорликка қизиқувчи тенгдошларига қанот бўлмоқда.                                       

Хусусан, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Ахтачи педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ислоҳотларнинг муҳим пойдевори” мавзуида ташкил этилган тадбирда Шоҳиста каби иқтидорли ҳунарманд қизлар тайёрлаган “Моҳир қўллар” номли кўргазма намойиш этилди.

–Тадбиркорликка илк қадамлар айнан мана шундай рағбатлардан бошланади, – дейди Ш.Джураева. – Бугунги тадбирда нафақат қўл меҳнатларимиз маҳсулларини намойиш қилдик, шу билан бирга, ишбилармонлик муҳитида қандай қилиб ўз ўрнимизга эга бўлишнинг қонуний асосларини Қомусимизда белгиланган меъёрлар орқали билдик, ўргандик.

Тадбир якунида партия фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган коллеж ёшлар етакчиси И.Холматова номзоди истиқболли кадрлар захираси учун Махсус комиссияга тавсия этилди.

                                                        Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ,

                                  O‘zLiDeP Асака туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+