Иштихонлик ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилди

30.11.2018, 15:39

Иштихонлик ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилди

O‘zLiDeP  Иштихон туман Кенгаши Баҳрин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида  “Юксак ҳуқуқий демократик давлат – фаровон жамият асосидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия туман Кенгаши ходимлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

–Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Иштихон туман Кенгаши аппарат раҳбари Олимжон Тошматов. – Боиси, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёшларгина мамлакатни эртанги тақдирини ҳал қила олади. Шу боис, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Тадбир якунида уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+