Нукуслик тарафдорларимиз сони 20 нафарга кўпайди

30.11.2018, 16:47

Нукуслик тарафдорларимиз сони  20 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида “Биз ташаббускор ва фидойилар сафидамиз” шиори остида учрашув ўтказди.  

Тадбирда партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғиб-ташвиқ қилиш, партиянинг бугунги кундаги фаолияти, ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, фаол ва ташаббускор йигит-қизларни партия кадрлар захирасига олиш, сафдошларимиз сонини кўпайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди  “Ривож-Юлдуз” МЧЖ раҳбари З.Каримбаев. – Тўғриси, фаолиятимиз давомида кўп маротаба турли тўсиқ ва ғовларга дуч келганмиз. Ҳозир “ишлайман, янги иш ўрни яратаман”, деган тадбиркорлар учун барча шароитлар мавжуд. Энди фақат ва фақат ишлаш, меҳнат қилиш керак.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 20 нафар тадбиркорга O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномаси топширилди. 

     Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-30 17:19:18

Фаол ва ташаббускор йигит-қизларни партия кадрлар захирасига олиш, сафдошларимиз сонини кўпайтириш каби масалаларда чарчаманг партиядошлар.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-30 17:18:12

Фаол ва ташаббускор йигит-қизларни партия кадрлар захирасига олиш, сафдошларимиз сонини кўпайтириш каби масалаларда чарчаманг партиядошлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+