Конституция – адолат кўзгуси

30.11.2018, 17:27

Конституция – адолат кўзгуси

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – адолат кўзгуси” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбирда Конституциямиз нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг эркин фаолият юритиши учун ҳам кенг имкониятлар яратиб, сайлов тизимининг асосий тамойил ва қоидаларини мустаҳкамлагани таъкидланди.

– Конституциямиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир, – дейди OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров. – Бош Қомусимиз ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга  оид  давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш, таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда Конституциянинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

                                                                                 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+