O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “Бек сифат мулк инвест” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

30.11.2018, 17:35

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “Бек сифат мулк инвест” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари электорат вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида “Бек сифат мулк инвест” фермер хўжалигига борди.

Нилуфар Санаева раҳбарлик қилиб келаётган мазкур хўжалик 20 гектар майдонда ғалла, 21 гектарда эса пахта етиштириб келяпти. Шунингдек, тиниб-тинчимас тадбиркор туманда давлат шериклиги асосида қурилган “Президент болажонлари” хусусий болалар боғчасига раҳбарлик қилмоқда. 25 ўринга мўлжалланган мазкур МТМда 7 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.   

– Жорий йил мен учун жуда омадли келди, – дейди Нилуфар Санаева.– Чунки айнан шу йилда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлдим. Энди келгусида 200 ўринга мўлжалланган янги болалар боғчасини ташкил этишни кўзлаяпман. Банкка тақдим этилган бизнес режамда боғча қурилиши ва жиҳозланиши учун 350 миллион сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Боғчамиз ишга тушгач, 20 нафар хотин- қиз доимий иш билан таъминланади.

Партия фаоли Н.Санаеванинг меҳнатсеварлигига қойил қолса, арзийди. Чунки у ҳар куни ҳаракатда, тинимсиз меҳнат қилади. Масалан, жорий йилда “Микрокредитбанк” туман филиалидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” лойиҳаси доирасида 15 млн. сўм кредит олиб, 44 туп лимон кўчати экди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+