Пастдарғомлик маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

03.12.2018, 16:10

Пастдарғомлик маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Пастдарғом туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгашида фермерлар билан амалий учрашув ташкил этди.

Тадбирда иштирокчиларга O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиянинг ташкилий тузилмалари ҳамда партияга аъзолик масалалари тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари мазмун-моҳияти тўғрисида маърузалар тингланди.  

– Бугунги кунда туманимизда 200 га яқин фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда, – дейди туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Рўзиқулов. – Шу боис, фермерларга зарур шароит яратиш мақсадида кенгаш қошида марказлашган бухгалтерия маркази ташкил этдик. Мазкур марказда фермерлар учун қулай ва самарали бухгалтерия хизмати йўлга қўйилган.

Тадбирда “Камалак инвест-текстил” МЧЖ директори, O‘zLiDeP фаоли Бобир Сулаймоновга партия дастурий мақсад ва вазифаларини электорат вакиллари, фуқаролар орасида тарғиб қилишдаги фаол иштироки ҳамда партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан O‘zLiDeP туман Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 50 нафар фермер партия аъзолигига қабул қилинди.

Қ.ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+