Бугун байрамми ёки...

03.12.2018, 18:08

Бугун байрамми ёки...
Ҳеч қандай куй ёки мусиқа овози эшитилмаган саҳнада рақсга тушаётган болаларни кўрганмисиз? Ёки оҳангни тингламасдан турли-туман ҳаракатлар қилаётган катталарни-чи? 
 
Биз бугун тилсиз тақдир эгаларининг санъатига гувоҳ бўлдик. Бунда ҳеч ким гапирмайди. Лоф ҳам сотмайди, шакаргуфторлик ҳам қилмайди. Аммо, улар дард-у, қувончларини бармоқларига жойлаб, кўзлари билан сўзлай олади. 
 
Олмазор туманидаги карлар жамиятининг маданият саройига кириб борганимизда бу ерда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни“га бағишланган маданий тадбир бўлаётган экан. 
 
Карлар жамиятининг бадиий жамоаси намойиш этаётган байрам дастуридан ҳайратда қолдик. 
 
Унда қўшиқчилар ва раққослар иштирок этарди. Фақатгина улар барча туйғулари, куй авжини бармоқлари, таналари ва бошларининг ҳаракати билан изоҳлаб бераётган эди. Чивин учганда эшитиладиган бу залда, фақатгина одамларнинг жойидан қимирлаши ва оёқ қадамларини эшитиш мумкин эди. Байрамнинг барча жараёни ва тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилишга кучли юрак керак... 
 
500 дан зиёд ногирон фуқаролар иштирок этган тадбирда турли саҳна кўринишлари ва эстрадамиз ёрқин юлдузларининг қўшиқлари янгради. 
 
Олмазор тумани кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон карлар жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир сўнгида ҳамкор ташкилотлар ногиронлиги бор шахсларга совғалар топширилди.
  • Кўрилди
    1229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қаҳҳоржонов Шоҳжахон2018-12-04 15:45:05

Ташкил этилган тадбирдан тушуниш мумкинки Олмазор туман кенгаши ва депутатлари халқ билан эканлигини кўрсатмоқда.


Муҳайё Рустам қизи2018-12-04 10:34:03

Яхши мақола бўлибди. Шаблонсиз. Содда ва самимий. Ана шундай мақолалар муаллифнинг воқеага муносабатини кўрсатиб бера олади , деб ўйлайман.


С.Давронов2018-12-04 01:13:09

Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан жойларда "Халкаро ногиронлар куни" муносабати билан бир катор тадбирлар ташкил этилаетганини гувохи булмокдамиз. Халкимиз хизматида булишдан чарчаманглар деб коламиз.


С.Давронов2018-12-04 01:11:05

Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан жойларда "Халкаро ногиронлар куни" муносабати билан бир катор тадбирлар ташкил этилаетганини гувохи булмокдамиз. Халкимиз хизматида булишдан чрачаманглар деб коламиз.


С.Давронов2018-12-04 01:11:05

Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан жойларда "Халкаро ногиронлар куни" муносабати билан бир катор тадбирлар ташкил этилаетганини гувохи булмокдамиз. Халкимиз хизматида булишдан чрачаманглар деб коламиз.


Сайера Эсановна 2018-12-04 01:02:00

Юртимизда барча йуналишлар каторида имконияти чекланганларга хам катта эьтибор берилмокда.


Умид Джангиров2018-12-04 00:47:19

Тошкент шаҳрида, балки республикамизнинг барча вилоятларида, туман ва шаҳарларда маҳаллий хокимликлар билан ҳамкорликда мехр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда. Ногиронлар учун маданий тадбирлар ташкил этилиб, байрам дастурхонлари тузаб, уларга ҳомий ташкилотларнинг совғалари етказилмоқда.


Шухрат Ботиров2018-12-04 00:27:26

O`zLiDeP партияси томонидан ташкил этилаетган тадбирлар халкимизни кунглидан жой олмокда.


Д.Дусматов2018-12-03 23:51:26

http://uza.uz/oz/society/bugun-bayrammi-yeki--03-12-2018


Олимова Наргиза2018-12-03 16:46:04

O`zLiDeP партиясининг кундан кунга халқнинг ишончига кириб бораётгани барча жабхада унинг фаоллиги бўлса керак. Бугунги тадбирнинг ҳам жамият учун аҳамияти бемисл. Ногирон ва йўқсиллар Парвардигорнинг суйгани деб ҳисобловчи халқимизнинг кўнглида ногиронларнинг холидан хабар олиш катта бир ғурур ва ифтихор бериши муқаррар. Шу билан бирга Ўзбекистон карлар жамиятига ҳам минг карра раҳмат! Чунки қулоғи эшитмайди деб, ўксиб қолаётган болаларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида пиллапоя вазифасини ўтаётган, энг асосийси боқимандлик кайфиятидан ёшлигидан маълум ҳунарга йўналтираётган бу ташкилот доимо савобли ишларини давом эттириб, эл дуосини олиб юраверишсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+