O‘zLiDeP фаоллари Ургут “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказди

03.12.2018, 18:07

O‘zLiDeP фаоллари Ургут “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP гуруҳи аъзоси Толиббой Эшманов ва бир гуруҳ партия фаоллари “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ургут “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйида учрашув ўтказди.

Таъкидлаш керак, 450 ўринга мўлжалланган мазкур шифо масканига 18 ёшдан ошган руҳий ва асаб касалликларига чалинган, диспанцер ҳисобига олинган 1, 2 гуруҳ ногиронлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус комиссиясининг қарори ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруғи асосида қабул қилинади. Ҳозирда бу ерда 446 нафар ногиронлар яшамоқда. Шундан 200 нафардан ортиғи аёлларни ташкил этади.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида қатор муаммолар ўрганилди, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида тиббий марказ мусъуллари аёл беморларни меҳнат терапияси билан даволаш учун 3 дона тикув машинаси олиш ҳамда тиббий маскан админстрациясини замон талабларига мос компьютер жиҳозлари билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Толиббой Эшманов томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи номига сўров юборилди.  

O‘zLiDeP фаоллари ҳамда тадбиркор Мавлонқул Оқилов томонидан ушбу масканга совға-саломлар, маиший техника жиҳозлари совға қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+