O‘zLiDeP фаоллари пастдарғомлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

03.12.2018, 17:56

O‘zLiDeP фаоллари пастдарғомлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Зиёда Ишмуродова 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Пўлатчи”, “Туркман” ва “Имомжон қадимий ёдгорликлари” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

–Партия ходимларига, жонкуяр депутатларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳолимиздан хабар олиб, муаммоларимизни ўрганди, дардимизга ҳамдард бўлишди, – дейди “Пўлатчи” МФЙ яшовчи И.Қурбонова. –Кўпдан буён ижтимоий аҳволим оғир эди. Қийналиб яшаётган эдик. Бугун партия фаолларининг кўмаги билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ажратилган уй-жойга рўйхатга киритилдим. 

Ташриф чоғида 20 га яқин хотин-қизлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар аъзолари тиббий курикдан ўтказилиб, уларга тиббий маслаҳатлар берилди, тегишли муолажалар қилинди.

 –Соғлом ҳаёт кечирган инсон соғлом фикрлайди, – дейди тиббий кўрик иштирокчиси З.Тўхтаева. –Кўрик давомида юқори малакали соҳа мутахассисларининг иштирокида касалликларни аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда даволанишга муҳтож бўлган беморларга имтиёзли тарзда амалий ёрдам берилиши, бу албатта давлатимиз томонидан инсон саломатлигига бўлган ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Ишонаманки, бу каби тадбирлар давом этади.

 Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1028
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+