O‘zLiDeP фаоллари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга совға-саломлар улашди

03.12.2018, 18:02

O‘zLiDeP фаоллари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга совға-саломлар улашди

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 6- сонли умумий ўрта таълим мактабида “Бор меҳримиз сизга болажон” шиори остида тадбир ташкил этди.

Унда ногиронлиги бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари таклиф қилиниб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун байрам дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг, партия Урганч шаҳар Кенгаши ходимлари ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари “Маърифат” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишди, аҳоли билан дилдан суҳбат қилди,  муаммоларини ўрганди.

–Бахтсиз йўл ҳодисаси туфайли 21 йилдан буён ногиронлик аравачасидаман, – дейди “Амир Темур” кўчаси 66- уйда яшовчи Ўринбой ака Юсупов. – Соғ бўлсинлар ўзимиз ишонч билдирган депутатимиз Муборак Жуманиязова партия ходимлари билан ҳар йили ҳолимиздан хабар олади. Дардимизни тинглаб, муаммоларимизни ҳал этади.

Партия фаоллари шунингдек, ҳудуддаги Х.Рўзмат, А.Темур, Огоҳий кўчасида яшовчи хонадонларда бўлиб, ногиронлиги бор шахсларга эсдалик совғалари топширди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+