Қизириқ туманидаги сайёр қабулда муаммолар ижобий ҳал этилди

08.11.2017, 17:54

Қизириқ туманидаги сайёр қабулда муаммолар ижобий ҳал этилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Қизириқ туманида сайёр қабул ташкил этди.

Сайёр қабулда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Ўлғирсой” ва “Хўжаипок” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 128 киши иштирок этди.

Сайёр қабулда Қизириқ туман Бандихон ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Тадбир давомида фуқаролардан 20 дан зиёд мурожаат қабул қилиниб, 10 таси ўз ечимини топган бўлса, қолган мурожаатлар депутатлик сўрови жўнатиш орқали ҳал этилади.

– Мени узоқ вақтдан буён қандли диабет касали безовта қилади, – дейди Қизириқ тумани Чинор маҳалласида яшовчи Маматғози Келдиёров. – Шу боис сайёр қабул давомида депутатлардан вилоят Кордиология марказида даволаниш учун ордер олишда амалий ёрдам сўрадим. Муаммом ижобий ҳал бўлганидан жуда хурсандман. Бунинг учун O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М. Қобуловага ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши йил якунига қадар яна 5 та ана шундай сайёр қабулларни ташкил этишни режалаштирган.

Зиёда ҚОДИРОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

билан ишлаш бўлими  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+