Пайариқда Президент қарори моҳияти тушунтирилди

04.12.2018, 12:09

Пайариқда Президент қарори моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Пайариқ туман Кенгаши тумандаги “Амирхон газ сервис” МЧЖда Президентимизнинг “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия туман Кенгаши ходимлари тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда иссиқхона хўжаликларини жадал ривожлантириш, мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.   

– Жорий йилнинг март ойида умумий майдони 1,1 гектар энергия тежайдиган ва томчилатиб суғоришга асосланган иссиқхона барпо этдик, – дейди "Амирхон газ сервис" МЧЖ иш бошқарувчиси Шахриёр Турсунов. – Ҳозирда 1 гектар майдонга бодринг экиб, парвариш қиляпмиз. Эккан бодрингларимиз ҳосилга кирган. Тез орада биринчи ҳосилни йиғиб, сотувга чиқарамиз.

Тадбир якунида иштирокчилар Пайариқ туманидаги "Амирхон газ сервис" МЧЖга қарашли иссиқхона фаолияти билан танишди.

Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    58
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:10:08

Мамлакатимизда иссиқхоналарнинг кўпайиши аҳолимизни қишда ҳам янгитдан узилган мева-сабзовот билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+