Жиззахлик ёш тадбиркор O‘zLiDePдан нонвойхона ташкил этишда ёрдам сўради

04.12.2018, 12:11

Жиззахлик ёш тадбиркор O‘zLiDePдан  нонвойхона ташкил этишда ёрдам сўради

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш – асосий мақсадимиз” мавзуида тадбир ташкил этди.   

Тадбирда ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, айниқса, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

–Юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишимиз учун барча имкониятлар бор. Шу боис, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиб нонвойхона ташкил этмоқчиман, – дейди Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурислом Дадажонов. – Партиядан кредит олишда ёрдам сўрадим. O‘zLiDeP фаоллари депутатлар кўмагида имтиёзли кредит олишда ёрдам беришларини айтишди.

Тадбирда шунингдек, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Холмат  ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1798
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шохрух2018-12-04 15:40:10

Яхши иш бўлибди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+