Тўққиз ой якуни: Жиззахда қандай ишлар амалга оширилди?

30.11.2018, 16:17

Тўққиз ой якуни: Жиззахда қандай ишлар амалга оширилди?

Президентимиз ўтган йили 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида депутатлар фаолиятини танқид қилиб, улар зиммасига қатор вазифалар юкланган эди. Хўш, ўтган давр мобайнида мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш борасида Жиззах вилоятида қандай ишлар амалга оширилди?

Айни пайтда O'zLiDePдан халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига 24, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 115 нафар  депутат сайланган. Улар жойларда депутатлик назоратини ўрнатиш, ўз фаолияти самарадорлигини янада ошириш, аҳоли билан мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этиш воситасида уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишга эътибор қаратмоқда.

Масалан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 122, шундан вилоят Кенгашида 8, туман (шаҳар) Кенгашларида 114 та ҳисобот эшитувлари ташкил этилган. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан 192 ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан 799 сўров чиқарилган.

Тўғри, гап фақат депутатлик сўровларида эмас, балки унинг амалий натижасида. Чунки кўтарилган муаммонинг моҳиятини чуқур ўрганиш, унинг ечимини топиш халқ ноибларининг асосий вазифаларидан саналади. Чунончи, бугун сиёсий партиялар ҳамда улардан сайланган депутатлар зиммасига жуда катта вазифа ва масъулият юкланган. Улар фаолиятига партия сайловолди Платформасида белгиланган мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига, электорат ҳамда сайловчилар манфаатларини нечоғлик ҳимоя қилаётгани, одамларни ўйлантираётган муаммоларга қай даражада ечим топаётганига қараб баҳо берилади. 

Шу боис, O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бу масалага жиддий эътибор қаратяпти. Масалан, сайловчилар ишончини қозонган халқ ноиби Элёр Тўрақулов томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 21 сўров юборилган. Натижада Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙдаги 25-сонли қишлоқ врачлик пункти таъмирланган ва мазкур ҚВПга битта тез ёрдам машинаси ажратилган. Шунингдек, “Янгибоғ” кўчасидаги электр узатиш симлари ва симёғочлар алмаштирилиб, битта электр узатиш трансформатори таъмирланган. Шунингдек, “Каттақишлоқ” ҚФЙ ҳудуди аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 300 метр сув қувури ўтказиб берилган.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Олимжон Сувонов ҳам кўп вақтини халқ орасида ўтказади, аҳоли билан доим мулоқот қилади. Ҳозирга қадар депутат ташаббуси билан Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласи Асаларичилар кўчасининг охирги қисмига 1 та янги электр узатиш трансформатори, А.Темур кўчасига эса 1,5 км электр тармоғи симлари тортилди ва 1 янги электр узатиш трансформатори ўрнатилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини ўрганиб, “Қозизода Румий” ва “А.Темур” кўчаларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича вилоят ҳокими ҳамда “Сувоқава” ДУК вилоят бошқармасига сўров чиқарди. Натижада ҳозирда ҳудудда 2 та артизан қудуқлари ковланиб, Қозизода Румий кўчасига сув тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.

Бугун одамлар депутатлардан фидойилик, ташаббускорлик кўрсатиб меҳнат қилишни талаб этмоқда. Шундай экан,  депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга мунтазам ҳаракат қилмоғи лозим.

Жаҳонгир ТЎЙЧИЕВ,

Етакчи консултант.

 Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

                                                   

  • Кўрилди
    972
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+