Хоразмлик тарафдорларимиз сони 67 нафарга кўпайди

05.12.2018, 11:33

Хоразмлик тарафдорларимиз сони 67 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази “Ёшларда тадбиркорлик кўникмалари шаклланишида O‘zLiDePнинг ўрни” мавзуида  тадбир ташкил этди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси ходимлари ва Урганч давлат университети талабалари қатнашди.

Тадбирда воҳада фаолият юритаётган кўп йиллик тажрибага эга тадбиркорлар мақсадга эришиш йўллари, кичик имкониятдан самарали фойдаланиш, қийинчиликка учраганда ҳам фақат олға интилиш лозимлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтиришди.

 –Вилоятимизда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар кўп, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлим мудири Дониёр Каримов. – Бироқ аксарият ёшларимиз тадбиркорликни бошлаш бўйича етарли билим ва кўникмага эга эмас. Шу боис, тадбирда талабаларга соҳада яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот бердик. Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам ёшларни ўз бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ этишлари учун шароит яратиш эди ва бунга эришдик, деб ўйлайман.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 67 нафар талаба O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.    

Султонбой Очилов

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    1199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Равшанбек Абдураҳимов, O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ходими2018-12-05 16:59:59

O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ва унинг фидоий раҳбари Султонбой Очилов фаолиятига омад тилаймиз. Партия фаоллари, депутатлар ҳамда электорат вакилларининг сиёсий малакаларини оширишда сира чарчаманг!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+