O‘zLiDeP ёшлари соғлом турмуш тарзини танлайди

05.12.2018, 11:44

 O‘zLiDeP ёшлари соғлом турмуш тарзини танлайди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “O‘zLiDeP ёшлари соғлом турмуш тарзини танлайди” шиори остида Урганч шаҳридаги 32-сонли махсус мактаб интернатида “Биз порлоқ келажак бунёдкоримиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Унда партия вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ўқитувчилар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари  иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP фаоллари ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларнинг онг-шуурида маънавий иммунитетни шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда партия “Ёшлар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган тадбирлар, мусобақалар яхши самара бераётганини таъкидлади.

– Бугунги ёшларимиз ҳар соҳада фаол ва ташаббускор, – дейди 32-сонли махсус мактаб интернати директори Шавкат Ражабов. – Шу боис, турли оқимлар, хавфли ва юқумли касалликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишга бағишланган тадбирлар сонини оширишимиз лозим. Бу эса биз устоз-мураббийлардан катта масъулият талаб этади. Бу борада партия бизга доимо кўмакдош бўлиб келмоқда.

Тадбирда бугунги кунда терроризм ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро терроризм ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида фикр юритилди. 

                                                                                             Шаҳноза ЯҚУБОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1073
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+